Қозоғистонда талабаларнинг қишки таътили 24 январгача узайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ОТМ ва колледж талабалари қишки таътили 24 январгача узайтирилди. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирининг матбуот котиби Молдир Абдуалиева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Колледжлар ва олий таълим муассасалари талабалари академик календарга кўра, 24 январгача таътилда бўлишади», - деди Молдир Абдуалиева агентлик мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, бир соатлар муқаддам, Қозоғистонда мактаб ўқувчиларининг қишки таътили узайтирилгани ҳақида хабар бергандик.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар