Қозоғистонда талабалар учун ётоқхоналар қуриш ҳажми оширилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ётоқхоналар қуриш учун давлат буюртмалари ҳажми. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги вакилларининг ишбилармонлар билан учрашуви чоғида маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда тадбиркорларга инвестициявий ҳамкорлик доирасида шартномалар тузиш тартиби, давлат буюртмасини жойлаштириш тартиби, тўловлар миқдори ва шартлари тушунтирилди. Шунингдек, янги ётоқхоналар қуриш учун ер участкаларини олиш ва уларнинг мақсадини ўзгартириш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларга потенциал инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган жорий чора-тадбирлар, жумладан, доимий даромад кафолати ҳақида маълумот берилди. Талабалар турар жойи фойдаланишга топширилгач, давлат томонидан талабаларни жойлаштириш бўйича давлат буюртмаси амалга оширилади.

«Президент топшириғи ижросини таъминлаш доирасида ҚР Фан ва олий таълим вазирлигида Алмати шаҳар ҳокимлиги ва «Молия маркази» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ишбилармонлар билан учрашув ўтказилиб, бу борадаги талабалар турар жойлари қурилишига сармоя киритиш масаласи муҳокама қилинди», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Фото: gadgetshelp.com


Сўнгги хабарлар