Қозоғистонда талабалар сони 1 миллионга яқин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Давлат барча университетлардаги барча талабаларни грантлар билан қамраб олиш имкониятига эга эмас. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун пойтахтда бўлиб ўтган «Инсон капитали – Янги Қозоғистон тараққиётининг асосий ресурси» форумида журналистлар вазирга олий таълим муассасаларига ўқишга кираётган абитуриентларни давлат грантлари билан тўлиқ қамраб олиш имкониятлари ҳақида сўради.

«Тўлиқ қамраб олиш мумкин эмас. Чунки катта демографик тўлқин бор. Ўтган йилга нисбатан талабалар сони 6 фоизга ошди ва келгусида яна ортади. Ҳозир 600 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, 6-7 йилдан кейин эса 1 миллионга етади. Демографик ўсиш қувонарли ҳолат», - дейди С. Нурбек.

«Ҳозир сезиларли демографик тўлқин мактабгача ва ўрта таълимга таъсир кўрсатмоқда. Энди бу тўлқин келажакда олий таълим соҳасига таъсир қилади. Бу борада биз инфратузилма, кадрлар, таълим дастурларига таъсир кўрсатаяпмиз», — деди вазирлик раҳбари.

Бундан ташқари, С. Нурбекнинг айтишича, талабаларни кенг қамраб олиш мақсадида давлат грантларидан ташқари таълим кредитларига ҳам эътибор қаратилади.

«Шу билан бирга, биз ўқув кредитларини модернизация қиламиз. Биз ушбу дастурни қайта тиклаймиз ва уни бошқача йўл билан бошлаймиз. Яъни, ишлаб чиқдик, хорижий тажрибани ўргандик», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар