Қозоғистонда таксичилар биометрия орқали текширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугунги кунда Қозоғистоннинг 150 мингга яқин фуқароси Яндекс платформасида ишлайди. Ўз навбатида, Яндекс Қозоғистоннинг 63 та таксопарки билан ҳамкорлик қилади, деб хабар беради Kazinform.
«Иловадан фойдаланишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш биз учун биринчи ўринда туради. Иловада рўйхатдан ўтган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг ҳужжатларининг ҳақиқийлигини текшириш биринчи қадамдир. Бунинг учун биометрик маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Масалан, ЯндексGO тизимида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ёки рухсат этилмаган шахсларнинг ҳуқуқлари орқали рўйхатдан ўтиб ишлаётган ҳолатлар бўлиши мумкин»

, — деди Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Instagram саҳифасида.



Иккинчи томондан, такси ҳайдовчилари кўпинча ижтимоий ҳимоядан четда қолиб кетишади. Улар такси компаниялари орқали рўйхатдан ўтганлиги сабабли, уларнинг баъзилари тегишли солиқ ва чегирмаларни тўламайди.

«Платформанинг бандлик модели тобора кучайиб бормоқда ва давлат бундай платформаларда даромад олаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиши муҳимдир. Ҳайдовчиларга тўғридан-тўғри платформада рўйхатдан ўтиш имкониятини беришни таклиф қилдик, бу эса уларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлайди»

, — дея қўшимча қилди Б.Мусин.

Фото: instagram.com/bagdatmussin

Сўнгги хабарлар