Қозоғистонда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун давлат грантини кимлар олиши мумкин
9 Август 18:47

Қозоғистонда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун давлат грантини кимлар олиши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform – Пойтахт маъмуриятида бўлиб ўтган брифингда мутахассислар бизнес ғояларни амалга ошириш учун грант кимларга берилишини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иштирокчи buziness.еnbek тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш портали орқали янги бизнес ғояларини амалга оширишга грант олиш учун ариза топшириши мумкин. Грантга таклиф қилинган шахсдан «Бастау Бизнес» лойиҳаси бўйича ўқиганлигини тасдиқловчи сертификат, абитуриентнинг порталда қўйилган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи натижалар ҳамда комиссиянинг ижобий қарори бўлиши талаб этилади», — деди Нур-Султан шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси Бақит Бекенов.

Ваколатли орган маълумотларига кўра, лойиҳада қуйидаги тоифадаги фуқаролар иштирок этишлари мумкин:

• 29 ёшгача бўлган ёшлар;

• Кам таъминланган оила аъзолари, яъни манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар;

• Кўп болали оила сифатида нафақа олувчилар;

• Ватандошлар ва мигрантлар;

• Ногирон болани тарбиялаётган шахслар;

• Меҳнатга лаёқатли ногиронлар;

• Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан ижтимоий нафақа олувчилар.

Муаллиф: Алихан Асқар

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив