Қозоғистонда тадбиркорлар учун рақамли тизим ишга туширилади
26 Январь 10:31

Қозоғистонда тадбиркорлар учун рақамли тизим ишга туширилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда тадбиркорлар учун янги рақамли тизим пайдо бўлади. Бу ҳақда «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раиси Аблай Мирзахметов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Барчамизга маълумки, рақамлаштириш бугунги кунда муҳим ва зарур соҳадир. Бусиз ишлаш мумкин эмас. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1-чораги охиригача тадбиркорлар учун рақамли тизимни ишга туширамиз. Тизимга бир вақтнинг ўзида 1,5 миллион тадбиркор уланиши мумкин. Демак, энди ҳар бир тадбиркор биз билан бевосита боғланиши мумкин. Шу тариқа тадбиркорларнинг таклиф ва ғоялари, уларнинг муаммолари билан танишамиз», — деди Аблай Мирзахметов Facebookдаги саҳифасидаги жонли эфирда.

«Атамекен» МТП бошқаруви раисининг айтишича, тадбиркорлар шахсий кабинет орқали янги рақамли тизимга уланиши мумкин.

«Яна бир нарсани айтмоқчиман, биз қашшоқликка қарши кураш, аҳоли даромадларини ошириш ва маҳаллий кадрлар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқдик. Тез орада тақдим этилади ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилади», деди у.

Жорий йилнинг март ойида тадбиркорларнинг Республика қурултойини ўтказиш режаси ҳам жонли эфирда маълум қилинди.

Муаллиф: Али Ибраев

Янгиликлар

Архив