Қозоғистонда таълимга йўналтирилган капитал инвестициялар 75 фоизга ўсди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Маблағларнинг ярмидан кўпи Туркистон вилояти, Чимкент ва Алмати шаҳарларига йўналтирилган, деб хабар беради Kazinform finprom.kzга таяниб.

2022 йилнинг январ-июл ойларида таълим соҳасига асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 148,9 миллиард тенгега етди, бу ўтган йилга нисбатан пул кўринишида 79,2 фоизга кўпдир. Жисмоний ҳажмнинг ўсиши 74,8 фоизни ташкил этди.

Таққослаш учун: 2021 йилнинг шу даврида соҳага капитал қўйилмалар йилига 83,1 миллиард тенгени ташкил этганди.

Минтақавий контекстда инвестицияларнинг энг катта ҳажми - 46 миллиард тенге ёки жами маблағларнинг 30,9 фоизи (йиллик ўсиш 2,3 баробар) Алмати шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Биринчи учликка Туркистон вилояти (19,3 миллиард тенге, йилига 60,8 фоиз) ва Чимкент (19 миллиард тенге, йиллик ўсиш 2,8 баробар) киради. Соҳага йўналтирилган капитал қўйилмаларнинг 56,6 фоизи етакчи учта ҳудудга тўғри келди.

Таълим соҳасига йўналтирилган капитал қуйилмаларнинг 63,8 фоизи маҳаллий бюджетлар ҳисобидан таъминланди.

Сўнгги хабарлар