Қозоғистонда таълим грантлари, бўш иш ўринлари бўйича мобил илова яратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик ўрта мактаб ўқувчилари учун мобил илова ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Kazinform Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказига таяниб хабар беради.

Ёшларга мамлакатдаги таълим муассасалари, давлат ва бошқа грант дастурлари, ҳудудлардаги бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин бўлади.

Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказида «Касбга йўналтириш, ёшларни меҳнат бозори эҳтиёжларидан хабардор қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ёшларни бўлажак касб танлашда қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қозоғистон Талабалар альянси президенти Иляс Тустиқбаевнинг сўзларига кўра, грант лойиҳаси доирасида мамлакатда биринчи марта абитуриентлар учун зарур маълумотларни тўплайдиган мобил илова пайдо бўлади.

«Олий ўқув юртлари ва коллежлар сайтларига абитуриентлардан кўплаб шикоятлар тушмоқда. Ёшлар ўзларига керакли маълумотларни топа олмаётганликларини, баъзи сайтларнинг тузилиши эса жуда мураккаб эканлигини айтишади. Шуларни ҳисобга олиб, бу йил янги илова ишлаб чиқишга қарор қилдик. Унда мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари, коллежлар, давлат ва бошқа таълим грантлари, стипендиялар, шунингдек, ҳудудлардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилади», - деди И. Тустиқбаев.

Янги илова давлат ва рус тилларида тақдим этилади. Лойиҳа ташкилотчилари уни яқин бир-икки ой ичида ишга туширишни режалаштирмоқда.


Сўнгги хабарлар