Қозоғистонда таълим грантини меҳнат билан тўлаш муддати қисқартирилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қишлоқ квотаси бўйича таълим олган ёшлар грантни меҳнат билан тўлаш муддати 2 йилга қисқартирилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ёш мутахассислар грантни 3 йил ишлаб тўлашлари керак.

«Қишлоқ квотаси бўйича педагогика, техника ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида таҳсил олган фуқаролар грантни камида икки йил ишлаб тўлайди», - дейилади ўзгартириш киритилган ҳужжатда.

Шунингдек, авваллари квота эгалари грантни ўзлари таълим олган жойларида ишлаб тўлаган бўлса, эндиликда мазкур ҳудудлар рўйхати вазирлик томонидан тақдим этилади: «Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Абай ва Улитау вилоятлари».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 80 мингга яқин абитуриент таълим грантларини тайинлаш танловида иштирок этиш учун ариза топширгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Алихан Асқар

Фото: www.xronos.gr


Сўнгги хабарлар