Қозоғистонда тўғридан-тўғри халқаро рейслар сони ортади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бирқатор мамлакатлар билан авиапарвозлар бўйича келишувларга эришди, деб хабар беради Kazinform мухбири Фуқаро авиацияси қўмитасига ҳавола қилиб.

«Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий қилинган «очиқ осмон» режими доирасида Туркия авиакомпанияларга Қозоғистоннинг 11 аэропортига (Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Ақтау, Қарағанди, Ўскемен, Павлодар, Кўкшетау, Тараз, Петропавл, Семей) парвозларни амалга оширишга рухсат берилди», - дейилган хабарда.

Туркия томони Нур-Султан ва Алматига рейслар сонини орттириш масаласини ўрганмоқда. Бундан ташқари янги аэропорт фойдаланишга топширилгандан сўнг Истанбул-Туркистон йўналиши бўйича рейсларни амалга оширадиган биринчи халқаро авиакомпания бўлишга ҳайриҳохлик билдирмоқда. Учрашувлар якунида томонлар ўртадаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди.

Шунингдек, Малайзия авиакомпанияларига ҳам Қозоғистоннинг 11та аэропортига (Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Ақтау, Қарағанди, Ўскемен, Павлодар, Кўкшетау, Тараз, Петропавл, Семей) парвоз қилишга рухсат берилди.

Яқинда Европа давлатлари орасида Австрия билан ўртадаги рейслар сонини орттириш бўйича келишувларга эришилди. Австрия авиакомпаниялари ҳам Қозоғистоннинг 11та аэропортига рейсларни амалга ошира оладиган бўлди

Эндиликда Austrian Airlines, Air Astana компанияларида Вена – Нур-Султан, Вена – Алмати, Вена-Ақтау йўналишлари бўйича ҳафтасига 7та рейс амалга ошириш имконияти бор.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар