Қозоғистонда ўт ўчирувчиларнинг иш ҳақи 40 фоизга оширилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин хизмат стажига эга бўлмаган ўт ўчирувчиларнинг соф маоши қарийб 109 минг тенгени ташкил этишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Биринчидан, 2019 йилда ўт ўчирувчиларнинг иш ҳақи 65 фоизга, кейин 10 фоизга, жорий йилда эса 3 фоизга оширилди. 2019 йилда ўт ўчирувчиларнинг маоши 65 минг тенге эди. Бугунги кунда, иш стажисиз, устама ҳақсиз, хизматнинг биринчи йилида бериладиган соф маош тахминан 109 минг тенгени ташкил этади»

, - деди Юрий Ильин.

Унинг маълум қилишича, иш ҳақини 40 фоизга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳозир Давлат раҳбари топшириғи ва Бош вазир топшириғига кўра биз Молия вазирлиги ва Миллий иқтисодиёт вазирликлари билан иш ҳақини камида 40 фоизга ошириш масаласи устида ишлаяпмиз»

, — деди Фавқулодда вазиятлар вазири.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай
Сўнгги хабарлар