Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда суюлтирилган газнинг амалдаги нархи йил охиригача сақланиб қолади

29 Июнь 17:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Суюлтирилган газнинг жорий бозор нархини йил охиригача сақлаб қолиш режалаштирилган. Қарор Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги томонидан Ashyq меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар сайтида муҳокама қўйилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Аввал чеклов киритган буйруқ 2022 йил июл ойида тугайди. Агар суюлтирилган газ бозорининг чакана савдо сегментида эркин нарх белгилаш жорий этилса, нархларнинг кескин ошиши ва жамиятдаги ижтимоий кескинлик хавфи мавжуд. Шу муносабат билан Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги суюлтирилган нефть ва газ нархини йил охиригача жорий даражада ушлаб туришни таклиф қилди», — дейилади қарорда.

Агентлик хабарига кўра, айни вақтда қонун имзолаш учун Президентга юборилмоқда.

Нур-Султан, Алмати, Ақмола, Қостанай, Қарағанди, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Жетису, Улитау ва Алмати вилоятларида транспорт газининг нархи литри учун 70-75 тенгени ташкил қилади.

Чимкент шаҳри ва Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда, Туркистон ва Абай вилоятларида эса 60-65 тенге.

Энг паст нархлар Ақтўбе, Атирау ва Манғистау вилоятларида. Бир литри 50-55 тенгени ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Ҳукумат газ нархига 180 кунлик мораторий эълон қилган эди. Унга кўра, суюлтирилган ёқилғининг максимал нархи литри учун 70-75 тенге этиб белгиланган.

Муаллиф: Алихан Асқар


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар