Қозоғистонда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланадиган деҳқонларга устунлик берилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Деҳқонларни сувни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– Сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига суғорма деҳқончиликни ривожлантириш таъминланади. Масалан, деҳқонларни сувни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида замонавий ирригация тизимини сотиб олиш ва барча зарур инфратузилмани сақлаш харажатларининг 50 фоизини таъминловчи инвестиция субсидиялари кўринишида давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Шу мақсадларда жорий йилда ҳудудлар буюртмасига кўра умумий қиймати 16,6 млрд тенге ажратилган», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сув таъминоти хизматлари нархи ҳам субсидияланади.

Бир куб метр сув учун субсидия миқдори тарифларнинг 50 фоизидан 80 фоизигача пасайтирилади.

Бунинг учун 2,7 млрд тенге ажратилган.

– Деҳқонларни сувни тежовчи технологияларни жорий этишга рағбатлантириш мақсадида суғориш хизматларига субсидияларни суғориш усуллари бўйича табақалаштириш ишлари олиб борилмоқда. Яъни, сувни тежовчи технологиялардан фойдаланадиган деҳқонларгина бир хил даражада субсидия олади», — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар