Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистонда сув таъминоти даражаси қандай

31 Август 16:48

NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил қишлоқ аҳолисининг 92 фоизи сув билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳозирги кунда республикада аҳолининг 94,1 фоизи, шу жумладан, шаҳарларда 97,5 фоизи, қишлоқларда 90,1 фоизи сув таъминоти хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга. Бу йил яна 200 минг кишини қамраб олиш режалаштирилган. Бу 17,86 миллион киши ёки мамлакат аҳолисининг 95%. Хусусан, шаҳарларда 98%, қишлоқларда 91,8%», - дейилади вазирлик хабарида.

2025 йилгача аҳолини 100% сув билан таъминлаш режалаштирилган. Шу мақсадда «Нурли жер» давлат дастури доирасида сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва модернизация қилиш учун 586 млрд тенге ажратилган.


Новости по теме