Қозоғистонда сув ресурсларини бошқариш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Бош вазирнинг айтишича, Қозоғистонда сув истеъмолининг 65 фоизини қишлоқ хўжалиги ташкил қилади.

«Қишлоқ хўжалиги соҳасини сифатли ва кафолатли сув билан таъминлаш мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита таъсир қилади. Мамлакат ер усти сувларининг ярми (44,9 км) қўшни мамлакатлардан келади. Трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича ҳамкорликнинг асосий масалалари ҳукуматлараро битимлар билан тартибга солинади. Жорий йилнинг декабрь ойида Урал ва Иртиш дарёлари экотизимларини сақлаш ва тиклаш бўйича Қозоғистон-Россия ҳамкорлик дастурлари қабул қилинди. Дастурларда сув алмашинувини яхшилаш учун сув таъминоти иншоотларини реконструкция қилиш ҳам кўзда тутилган», - деди А. Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, сув самарадорлигини оширишнинг муҳим масалалари кўриб чиқилди. «Сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжатда сув инфратузилмасини қуриш, модернизация қилиш ва такомиллаштириш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, сувни ҳисобга олиш ва тақсимлашни рақамлаштириш назарда тутилган. Ушбу тадбирларни амалга ошириш сув истеъмолини камайтиради», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар