+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистонда суратга олинган телесериаллар АҚШ, Пуэрто-Рико, Канада ва Лотин Америкасида намойиш этилади

11 Ноябрь 12:38
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда суратга олинган телесериаллар АҚШ, Пуэрто-Рико, Канада ва Лотин Америкасида намойиш этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Qazaqstan» миллий канали томонидан ишлаб чиқарилган телесериаллар АҚШ, Пуэрто-Рико, Канада ва Лотин Америкада намойиш этилади. Бу ҳақда «Astana Media Week 2020» давомида «Қозоғистон» РТРК» АЖ Бошқарув раиси Ляззат Танисбай маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги йилларда биз хорижий телеканалларга маҳсулотларни фаол равишда сотиш орқали янги молиялаштириш манбаларини кўпайтирдик. Ушбу иш карантин пайтида ҳам давом этди. Биргина шу йилнинг ўзида «Ocean New Media, LLC» халқаро компанияси биздан АҚШ, Пуэрто-Рико, Канада ва Лотин Америкада спутник ва кабел каналлари, интернет платформалари учун 8та сериал ва 6та анимацион мультфильм сотиб олди. Энди компания бизнинг контентни португал, инглиз ва испан тилларига таржима қилади ва ўз томошабинларга тақдим этади», - деди у.

Унинг айтишича, МДҲдаги энг яхши онлайн кинотеатр бўлган IVI.RU платформасига умумий сони 242 сериядан иборат 10 серия сотилган. IVI.RU таркибига ойига 50 миллионга яқин томоша қилинади.

Шунингдек, Ляззат Танисбай бугунги кунда корпоратив медиаактивларнинг доимий фойдаланувчилари сони 7 миллионга ва «Qazaqstan», «Abai tv», «Balapan», «Qazsport» каналларининг YouTube тармоқда обуначилари сони 4,3 миллионга этганини таъкидлади.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив