Қозоғистонда сунъий интеллектнинг иқтисодий самарадорлиги 25 млрд долларга етади

None
None
ALMATY. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Алматида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари Ҳукуматлараро кенгаши мажлисида сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига тўхталди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бош вазир рақамли технологияларнинг катта суръатлар билан ривожланиши жаҳон иқтисодиётига катта таъсир қилишини таъкидлади.

«Узоқ муддатли мақсадларимизни амалга ошириш натижасида, 2050 йилга қадар жаҳоннинг энг ривожланган 30 мамлакати қаторига қўшилиш учун ҳар йил иқтисодий ўсиш кўрсатгичини 5-6 фоиз атрофида ушлаб туришни мақсад қилганмиз. Бу борада меҳнат самарадорлигини ошириш муҳим ўрин тутади. Қозоғистонда сунъий интеллектни ривожлантириш натижасида йиллик иқтисодий самарадорлик 25 млрд долларга етказилиши лозим», - деди Асқар Мамин.

Унинг айтишича, энг яхши ўсиш суръати хизмат кўрсатиш соҳасида - 15 млрд доллар, ва тоғ-кон саноатида - 9 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилмоқда.

Алматида «Глобал иқтисодиётнинг рақамли келажаги» форуми бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Армения, Беларусь, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Молдова ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда.

Кун тартибида 12 масала кўрилмоқда.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали

Сўнгги хабарлар