Қозоғистонда суғориш учун фойдаланиладиган сувнинг 97 фоизи жанубдаги тўртта ҳудудга тўғри келади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жанубдаги тўртта ҳудуд вегетация даврида суғориш учун фойдаланиладиган сувнинг 97 фоизидан фойдаланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди.

«Барча сув омборларидан мунтазам суғориш учун 11,6 куб километрга яқин сув сарфланади. Унинг 11,3 куб километри ёки 97 фоизи 4 жанубий ҳудудга тегишли. Булар Алмати, Жамбил, Туркистон ва Қизилўрда вилоятлари бўлиб, уларда 1,28 миллион гектар суғориладиган майдонлар ёки республикадаги умумий суғориладиган майдонларнинг 80 фоизини (1,6 миллион гектар) ташкил этади», - деди вазир.

Шунингдек, у Қирғизистон Республикасидан ёз ойларида одатдаги усулда қўшимча 330 миллион куб метр сув олиш бўйича келишувга эга эканлигини эслатди.

«Қўшни давлатлар билан ҳамкорлик доирасида Қирғизистон томони тижорат асосида савдо ва электр таъминоти учун «Достық» канали орқали ёз ойларида 330 миллион куб метр сув таъминоти масаласини ҳал этишга муваффақ бўлди», — дейилади деди вазир.

Унга кўра, жорий йилда Шардарада 5 миллиард куб метр сув тўплаш мумкин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар