Қозоғистонда статистик маълумотларни йиғиш жараёнини соддалаштирадиган мобил илова ишга туширилади

Фото:
ASTANA. Kazinform - Статистик маълумотларни йиғиш жараёнини соддалаштирадиган мобил илова ишга туширилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий статистика бюроси раҳбари Жандос Шаймарданов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз статистик маълумотларни йиғиш жараёнларини фаол ривожлантирмоқдамиз. Айни пайтда ҳудудларда 287 нафар мутахассис нархларни қайд этмоқда. Улар қоғозда нарх динамикасини қайд этадилар. Статистик маълумотларни йиғиш жараёнини соддалаштириш мақсадида жорий чоракда мобил иловани ишга туширамиз. Бу нафақат нарх котировкасини ёзиш, балки маҳсулотнинг штрих-коди ва маҳсулотнинг расмини қўйиш, объектнинг жойлашувини тасдиқлаш ва маълумотларни онлайн юбориш имконини беради», - деди у.

Унинг таъкидлашича, мобил илова туфайли маълумотларни қайта ишлаш вақти қисқаради. Назорат сифати ошади, нархларни таҳлил қилиш имкониятлари кенгаяди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар