Қозоғистонда спорт мураббийлари ва методистлари маоши бирдан 2 баравар оширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилдан бошлаб 36 мингдан зиёд маданият ва санъат ходимлари маоши ошди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтоти Райимқулова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маданият ва спорт ходимлари фаровонлигини ошириш – фаолиятимизнинг муҳим йўналишларидин бири. Давлат раҳбарининг Мурожаатини амалга ошириш доирасида 2020 йил 1 январдан бошлаб маданият ва санъат ташкилотлари ходимлари иш ҳақи республика бўйича 50 фоизгача, ҳудудларда 35 фоизгача оширилди. Жами тахминан 36,4 минг одамнинг маоши ошди», - деди Ақтоти Райимқулова.

Вазирнинг айтишича, 2020 йил 1 январидан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари маоши 2023 йилгача ҳар йил 25 фоизгача ошириб борилади (2020 йилда – 25 фоиз, 2021 йилда – 50, 2022 йилда - 75, 2023 йилда - 100 фоизга етади).

«Асосан мураббий-ўқитувчиларнинг, ўқитувчиларнинг, 4 та мактаб-интернат-колледжлар ва спорт колледжи мураббийларининг, болаларва ўсмирлар спорт мактаби мураббий-ўқитувчиларининг маоши оширилади. Бундан ташқари спортчилар допингга қарши кураш лабораторияси, Миллий допингга қарши кураш маркази ходимлари, Республика жисмоний тарбия ва спорт ўқув-методик ва таҳлил маркази ходимлари, Спортни ривожлантириш дирекцияси ходимлари ва мураббийларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ бериладиган бўлди. Яъни, уларнинг маоши 2 баравар ошди», - деду у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар