Қозоғистонда спорт мактабларидаги мураббийларнинг маоши йил сайин 25 фоиз ўсади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Спорт соҳасидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва коллеж ходимларининг маоши йил сайин кўпатирилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазир ўринбосари Ерлан Қожағапанов таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Пандемия даврида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашни ва республика спорт муассасаларини молиялаштиришни тўхтатмади. 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб спорт соҳасидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва коллеж ходимларининг маоши кўпайтирлади, энди у 2023 йилгача йил сайин 25 фоиз ўсади», - деди Е. Қожағапанов Мажлиснинг Ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида.

Шунингдек, давлат таълим муассасалари ўқитувчиларига дарсдан ташқари спорт машғулотлари олиб боргани учун асосий иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал этилди.

Унинг таъкидлашича, ихтисослаштирилган спорт клубларини ушлаб туришга, биринчи навбатда болаларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга жалб этиш учун йўналтирилган сарф-харажатларни қайта тақсимлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ерлан Қожағапановнинг сўзларига кўра, ўтган йили юртимизда жисмоний тарбия-спорт ҳаракатида 566 миллион киши иштирок этганлиги маълум бўлди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар