Қозоғистонда спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун 136 миллиард тенге йўналтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугунги кунда Қозоғистонда спорт инфратузилмаси билан таъминлаш 49 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Бекболат Байжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда спорт инфратузилмаси билан таъминланганлик 49 фоизни ташкил этмоқда. 2025 йилгача 140 та лойиҳа мавжуд бўлиб, бу мақсадлар учун 136 миллиард тенге ажратилган. Яъни, спорт иншоотларини қуриш ва модернизация қилиш ва жиҳозлаш бўйича босқичма-босқич режамиз бор», — деди Бекболат Байжанов.


Муаллиф; Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар