Қозоғистонда сотилаётган ҳар бешта автомобилдан учтаси мамлакатда йиғилган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон саноати 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 3,8 фоизга, ишлаб чиқариш саноати 5,5 фоизга ўсди. Ишлаб чиқариш саноатининг драйверларидан бири машинасозлик бўлиб, у 20,4 фоизга ўсишни кўрсатди, дея хабар беради Кazinform energyprom.kz га таяниб.

Шу билан бирга, тармоқда салмоқли улушни автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар ишлаб чиқариш тўғри келди ва 24,3 фоизга ошиб, 739,1 млрд тенгега етди. Кетма-кет иккинчи йил автомобилсозлик саноатининг улуши машинасозликнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич атиги 13 фоиз эди.

Автомобилсозлик ва умуман машинасозлик саноатидан катта умид қилинмоқда, бу саноат Қозоғистонни саноатлаштиришнинг драйверига айланиши кутилмоқда. Автомобилсозлик 2020-2025 йилларга мўлжалланган Қозоғистон саноат-инновацион ривожлантириш Давлат дастурида устувор тармоқлар қаторига киради.


Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросининг расмий маълумотларига кўра, 2021 йилда Қозоғистон машинасозлик ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар ишлаб чиқариш улуши икки ҳудудда устунлик қилган : Костанай вилоятида - 79,7% (395,9 млрд тенге), Алматида - 62,6% (246,9 млрд тенге). Қостанай вилоятида «СариаркаАвтоПром» автомобил заводи, Алматида «Hyundai Trans Kazakhstan» ва «Hyundai Тrans Almaty» компаниялари фаолият юритади.

Автомобилсозликнинг салмоқли улуши Шарқий Қозоғистон (машинасозликнинг 27,8 фоизи ёки 40,9 млрд тенге) ва Ақмола (21,6 фоизи ёки 41,6 млрд тенге) вилоятларига тўғри келади.


Қозоғистон автомобил бизнеси ассоциацияси маълумотларига кўра, Қозоғистонда автомобилсозлик саноати ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилги 612,8 млрд тенгега нисбатан 782,1 млрд тенгени ташкил қилди.

Шуниси эътиборга лойиқки, Hyundai Trans Kazakhstan ва Hyundai Trans Almaty ўтган йили атиги 100,4 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарса, жорий йилда бу кўрсаткич 293,7 млрд тенгени ташкил этди.

2020 йилга нисбатан ишлаб чиқаришнинг деярли уч баравар ўсиши бир вақтнинг ўзида қайд этилди.



Сўнгги хабарлар