Қозоғистонда сотилаётган ҳар 5 та автомобилдан 3 таси маҳаллий махсулот

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда янги автомобилларнинг 65 фоизи Қозоғистонда ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда расмий дилерлар сотган янги автомобилларнинг 65 фоиз Қозоғистонда ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, энг оммабоп «В» ва «С» синфга мансуб маҳаллий автомобилларнинг улуши 75 фоизни ташкил этди», - деди О.Сапарбеков.

Вазирлик маълумотларига кўра, бозорда маҳаллий автомобиллар улушини ошириш бўйича ўтган йилларда белгиланган тенденция давом этмоқда – Қозоғистонда сотилган бешта автомобилдан учтаси Қозоғистонда ишлаб чиқарилган. 2022 йилнинг биринчи чорагида жами 19 531 дона автомобиль ишлаб чиқарилган.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар