Қозоғистонда сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш бўйича ишлар якунлари яқинда маълум қилинади
12 Май 17:29

Қозоғистонда сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш бўйича ишлар якунлари яқинда маълум қилинади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича комиссия натижалари 31 майгача эълон қилинишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича Республика комиссиясининг бир неча йиғилишлари бўлиб ўтди. Бу борада маълум хулосалар чиқарилган, дарсликлар нашр этилган. Хабарингиз бор, яқинда Давлат котиби раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Иш натижалари 31 майгача эълон қилинади», - деди у.

Шунингдек, 9 май байрамининг номи ва мазмунини ўзгартириш бўйича ҳам таклиф билан чиқди.

«9 майни Ғалаба куни эмас, мотам куни сифатида нишонлаш масаласи анчадан бери кўтарилиб келинмоқда. Бу масала бўйича ҳар кимнинг ўз фикри бор. Дарҳақиқат, бу Ғалаба куни ҳам, Хотира куни ҳам. Менимча, уларни алоҳида кўриб чиқишнинг ҳожати йўқ. Бундай масала кун тартибида эмас. Ғалаба кунида заминимизни ҳимоя қилган аждодларимизни ёдга олишимиз бежиз эмас, деб ўйлайман. Бу менинг шахсий позициям», - деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Янгиликлар

Архив