Қозоғистонда Швейцария технологияси бўйича вагонлар йиғилади

None
ASTANA. Kazinform – 14 декабр куни «ҚТЖ» МК» АЖ компаниялар гуруҳи ва «Stadler» компанияси маҳаллий вагон ишлаб чиқариш заводи базасида Швейцария технологияси бўйича йиғилган йўловчи вагонларни етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар беради Kazinform.

Битимлар 2021 йил 29 ноябр куни Давлат раҳбарининг Швейцарияга расмий ташрифи чоғида имзоланган компаниялар ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида амалга оширилди.

Stadler компанияси 2023 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда «ҚТЖ» МК» АЖ гуруҳи учун 537 та йўловчи вагонларни йиғишни ташкил этиш мақсадида заводнинг ишлаб чиқариш майдони ва жиҳозларини модернизация қилишни режалаштирмоқда.

«ҚТЖ» МК» АЖ ва Stadler компанияси ҳамкорлиги натижасида йўловчи вагон паркининг техник ҳолати сезиларли даражада яхшиланади, йўловчилар хавфсизлиги ва қулайлиги ортади.

Таъкидлаш жоизки, Stadler компанияси Европанинг энг йирик темир йўл ҳаракат таркиби ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ўзининг юқори сифат даражаси, замонавий ускуналарнинг мавжудлиги ва ноёб ноу-хау технологиялари билан ажралиб туради.

Швейцария компаниясининг ҳаракат таркиби 45 мамлакатда, жумладан, қишки қаттиқ об-ҳаво билан ажралиб турадиган Скандинавия мамлакатларида қўлланилади, чунки улар ҳаво билан иситилади ва қўшимча иситгичлар, дизел ва электр билан жиҳозланган.
Сўнгги хабарлар