Қозоғистонда шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3%га ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январь-октябрь ойларида Қозоғистонда 92,4 минг тонна печенье ва бошқа узоқ муддатли сақланадиган қандолат маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кўп ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Kazinform Еnergyprom.kzга асосланиб.

Шоколад ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш курсатгичи йилига 3,2 фоизга ўсиб, 83,8 минг тоннани ташкил етди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг уч чорак натижаларига кўра, Алмати, Қостанай ва Алмати вилоятларида 94,3%га ўсган. Қозоғистон қандолатчилари халқаро бозорларга чиқишмоқда.

Бу йилги энг йирик 3-чи Шанхай халқаро импорт моллари кўргазмасида 35 та қозоғистонлик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари қатнашдилар, деб хабар беради ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги.

8 ой натижаларига кўра, маҳаллий қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компаниялар шоколад ва қандолат маҳсулотларига бўлган талабни (экспорт ва ички бозорда сотиш) 50,4 фоизга таъминладилар.Импортнинг улуши 49,6 фоизни ташкил этди. 25,3 минг тонна шоколад ва шоколадли қандолат маҳсулотлари экспорт қилинди.

Сўнгги хабарлар