Қозоғистонда шериф лавозими таъсис қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида шерифлар пайдо бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз АҚШ, Буюк Британия ва Канадада кенг тарқалган шерифлар моделини жорий этиш устида ишлаяпмиз», - деди Ички ишлар вазирлиги Кадрлар сиёсати бошқармаси бошлиғи Айдар Саитбеков онлайн-брифингда.

Унинг айтишича, мамлакатда «бир қадам жойдаги полиция» тамойилини жорий этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги аҳоли пунктларидаги жиноятчилик ҳолатини таҳлил қилади ва патрул полициясининг йўналишини ўзгартириб боради.

Шериф маъмурий-суд лавозимидир. Америка Қўшма Штатларда шериф округ полициясига раҳбарлик қилади. Буюк Британияда у графликлар ҳукуматининг асосий вакили ҳисобланади.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар