Қозоғистонда шакар арзонлашди

None
ASTANA. Kazinform – Ўтган ҳафтада Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой бошидан буён 0,1 фоизга, йил бошидан буён 0,4 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.

Йиллик кўрсаткичда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 19,6 фоизга ошган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 фоиз пунктга юқоридир.

Пиёз – 3,1 фоизга, шакар – 2,8 фоизга, картошка – 1,1 фоизга арзонлашди.

Гуруч – 1,5 фоизга, тухум, I тоифа – 1,5 фоизга, кунгабоқар ёғи – 1,4 фоизга қимматлашди.

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига 19 та ном киритилган.

Сўнгги хабарлар