Қозоғистонда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга қўшма исмлар ёзишга рухсат берилди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Қозоғистонда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга қўшма исмлар ёзишга рухсат берилди. Бу ҳақда ҚР Парламенти Мажилиси депутати Майра Айсина айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу ўзгаришлар «ҚР айрим қонун ҳужжатларига давлат хизматларини кўрсатиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунда ўз аксини топган.

«Қўшма исм бериш масаласи қозоғистонликлар ўртасида бирмунча тушунмовчиликлар туғдиргани бор гап. Шу кунгача боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига, агар отасининг исми икки сўздан иборат бўлса, фақат биттаси ёзилиб келди. Масалан, отасининг исми Асан-Али каби чизиқча билан ёзиладиган қўшма исм бўлса, боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига ё Асанўғли, ёки Алиўғли дея фақат битта исм ёзиларди. Қонунда ушбу масала кўриб чиқилиб, дефис билан ёзишга рухсат берилди», - деди Майра Айсина ҚР Президенти қошидаги Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 7 ноябрида Парламент Сенатининг ялпи мажлисида «ҚР айрим қонун ҳужжатларига давлат хизматларини кўрсатиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Қонун Қозоғистон Республикасининг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида тайёрланган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар