+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонда шаҳарда истиқомат қилувчи аҳоли сони 10,89 миллионга етди

20 Февраль 17:01
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда шаҳарда истиқомат қилувчи аҳоли сони 10,89 миллионга етди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда шаҳарда истиқомат қилувчи аҳоли сони 10,89 миллионга етди. Бу жами мамлакат аҳолисининг 58,5%ини ташкил қилади, деб хабар беради Kazinform Finprom.kz сайтига ҳавола қилиб.

Шаҳарлар аҳолиси сони бир йилда 1,8%, овуллар аҳолиси 0,5% кўпайган.

1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 18,63 млнга етган. Бу бир йил олдинги маълумот билан таққослаганда 1,3% ёки 236,6 мингга кўпдир.

Табиий ўсиш 269,6 минг одамни ташкил қилган, аммо миграция натижасида Қозоғистонни 33 минг одам тарк этган.

Аҳоли ўсишининг энг катта суръати Нур-Султан (+ 5,3%) ва Алмати шаҳарларида (+ 3,3%) кузатилди. Шимолий Қозоғистон (−1%), Шарқий Қозоғистон (−0,6%), Қостанай (−0,5%), Ақмола (−0,3%), Павлодар (−0, 2%) ва Қарағанди (−0,1%) вилоятларида эса манфий кўрсатгич кузатилган.

Шаҳар аҳолиси нисбатан тезроқ ўсишда давом этиши кутилмоқда. Йил бошида Қозоғистон шаҳарларида 10,89 миллион одам истиқомат қилган бўлса, бу ўтган йил билан таққослаганда 1,8% фоиз кўпроқдир.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив