Қозоғистонда сентябр ойига қадар уйлар арзонлаши кутилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Қайирбек Ускенбоев яқин келажакда уй-жой нархлари бўйича прогнозни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Нархларни прогноз қилиш учун биз доимо кузатиб борамиз. Агар январ ойида янги уй-жойлар нархларининг 3,8 фоизга, кейин иккиламчи савдодаги уйларнинг 7,2 фоизга кескин сакраши кузатилган бўлса, июн ойида иккиламчи савдодаги уй-жойлар баҳоси 1,2, янги уйлар 0,9 фоизга ошгани қайд этилди . Петропавда январ-феврал ойларида иккиламчи уй-жойлар нархларининг 5,6 ва 4,6 фоизга, яъни катта ўсиши кузатилди. Апрел ойида 2,4 гача пасайиш кузатилди, принципиал равишда у шу даражада сақланиб турибди», - деди Қайирбек Ускенбаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

У ёзга қадар уй-жой нархларининг барқарорлашиши илгари прогноз қилинганлигини эслади.

«Биз июн-июл ойларида нархлар барқарорлашишини режалаштирмоқдамиз, бу биринчи навбатдаги шов-шу, пенсияни ишлатиш билан боғлиқ бўлган уй-жойларга бўлган талабнинг юқори бўлиши билан боғлиқ эди, у аллақачон барқарорлашди. Ўйлайманки, июн-июл ойларида биз нархларнинг барқарорлашувини ҳозирданоқ кўрмоқдамиз. Менинг шахсий прогнозларим шуки, сентябрга қадар нархларнинг пасайиш ҳолати юзага келади «, - дея сўзларини якунлади вазир ўринбосари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар