+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Қозоғистонда сентябр ойига қадар уйлар арзонлаши кутилмоқда

12 Июль 19:49
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда сентябр ойига қадар уйлар арзонлаши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Қайирбек Ускенбоев яқин келажакда уй-жой нархлари бўйича прогнозни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда алкоголли маҳсулотлар фақат бухгалтерия ҳисоби ва назорат қоғоз маркалари билан белгиланади Қозоғистонда 2022 йилда товарлар экспорти 60,1 млрд долларга баҳоланмоқда «Овул - мамлакат бешиги»: 1 миллион қишлоқ аҳолиси даромадларини оширади

«Нархларни прогноз қилиш учун биз доимо кузатиб борамиз. Агар январ ойида янги уй-жойлар нархларининг 3,8 фоизга, кейин иккиламчи савдодаги уйларнинг 7,2 фоизга кескин сакраши кузатилган бўлса, июн ойида иккиламчи савдодаги уй-жойлар баҳоси 1,2, янги уйлар 0,9 фоизга ошгани қайд этилди . Петропавда январ-феврал ойларида иккиламчи уй-жойлар нархларининг 5,6 ва 4,6 фоизга, яъни катта ўсиши кузатилди. Апрел ойида 2,4 гача пасайиш кузатилди, принципиал равишда у шу даражада сақланиб турибди», - деди Қайирбек Ускенбаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

У ёзга қадар уй-жой нархларининг барқарорлашиши илгари прогноз қилинганлигини эслади.

«Биз июн-июл ойларида нархлар барқарорлашишини режалаштирмоқдамиз, бу биринчи навбатдаги шов-шу, пенсияни ишлатиш билан боғлиқ бўлган уй-жойларга бўлган талабнинг юқори бўлиши билан боғлиқ эди, у аллақачон барқарорлашди. Ўйлайманки, июн-июл ойларида биз нархларнинг барқарорлашувини ҳозирданоқ кўрмоқдамиз. Менинг шахсий прогнозларим шуки, сентябрга қадар нархларнинг пасайиш ҳолати юзага келади «, - дея сўзларини якунлади вазир ўринбосари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив