Қозоғистонда Сенатнинг янги депутатлари қасамёд қилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатига сайланган янги депутатлар халқ олдида қасамёд қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикасининг яхлитлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, депутат сифатида менга юклатилган шарафли вазифаларни содиқлик билан бажаришга қасамёд қиламан», — дейилади қасамёдда.

Қасамёд қабул қилган Сенат депутатлари:

Бибигул Жексенбай

Талғат Жунисов

Мурат Қадирбек

Гулмира Каримова

Алибек Наутиев

Нурия Исмағулова

Амангелди Нуғманов

Ауез Нурмухамедов

Бекбол Ўринбасаров

Руслан Рустемов

Алишер Сатибалдиев

Қайрат Қастекеев

Арман Ўтеқулов

Серик Ўтешев

«Қасамёд қабул қилиш маросими тугади. Мас’улиятли хизматларингизда муваффақиятлар тилайман», деди Сенат раиси Маулен Ашимбаев.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар