Қозоғистонда Сенат депутатлигига сайловда 55 нафар номзод иштирок этади

None
ASTANА. Кazinform – 14 январ куни бўлиб ўтадиган Сенат депутатлари сайловида республика бўйлаб 55 нафар номзод иштирок этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳудуд сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Сенат депутатлигига сайлов учун 55 нафар номзод рўйхатга олинган. Улар орасида Алматидан 4 нафар, Жамбил, Павлодар, Алмати, Жетису, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларидан 2 нафар номзод бор. Бошқа вилоятлар ҳамда Астана ва Чимкент шаҳарларидан 3 нафар номзод рўйхатга олинган», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров.

Сенат депутатлари сайловида республика бўйича 3168 нафар сайловчи иштирок этади.

Шунингдек, МСК раисининг сўзларига кўра, сайлов участкалари соат 10:00да очилади, овоз бериш эса соат 11:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 14 январ куни мамлакатнинг 20 та ҳудудидан биттадан Сенат депутати сайланади.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар