Қозоғистонда сайёҳлар учун Тянь-Шань тоғларида иккита ўтиш жойи очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 июлдан тоғ туризми билан шуғулланувчи қозоғистонликлар учун Қирғизистон билан чегарадаги иккита ўтиш жойи очилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 26 май куни Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзолаган эди.

Улардан бири туризм соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтириш бўйича келишув бўлди.

Бу борада ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги сайёҳлар уюшмаси ва «Атамекен» тадбиркорлар палатаси билан ҳамкорликда пилот лойиҳа ишлаб чиқди.

Ҳужжат Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг Миграция қўмитаси билан келишилган.

«Бажарилган ишлар натижасида 1 июлдан бошлаб Тянь-Шань тоғли ҳудудларидаги «Озерный» ва «Сари булоқ» довонлари орқали туристик гуруҳларни ўтказиш ташкил этилади», - дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги 9 июнкуни Қирғизистон Республикасига иккита ўтиш жойи очилиши юзасидан нота юборган.

Ҳозирда Қозоғистон томони қўшни давлатдан жавоб кутмоқда.


Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар