Қозоғистонда савдони осонлаштириш бўйича ахборот портали ишга туширилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда бизнес учун савдони осонлаштириш бўйича – tradeinfo.kz ахборот портали ишга тушди, дея хабар беради Кazinform ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Янги онлайн платформа трансчегаравий савдо тартиб-қоидалари бўйича босқичма-босқич маълумот беради ва бизнесменлар учун қулайроқ бўлади. Порталда барча импорт, экспорт ва транзит расмиятчиликлари, талаб қилинадиган ҳужжатлар, шакллар ва тартиблар батафсил баён этилган. Энди портал 50 дан ортиқ маҳсулот учун процедураларни тавсифлайди.

Платформа «QazTrade Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АЖ томонидан Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Портални ишга тушириш маросимида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев, Европа Иттифоқининг Қозоғистон Республикасидаги Элчиси Кестутис Янкаускас, «QazTrade Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АЖ бош директори Азамат Асқарули иштирок этди.

«Қозоғистоннинг ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчилари энди импорт, экспорт ва транзитга нисбатан қўлланиладиган босқичма-босқич қоидалар ва тартиблардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Биз учун савдо портали маҳаллий бизнес вакилларидан фикр-мулоҳазаларни олиш воситасига айланади. Бу йўналишдаги ишлар тадбиркорлик бирлашмалари ва ваколатли органлар билан фаол ишлаб чиқилади», — деди Ерулан Жамаубаев.

Денгиз транспорти орқали етказиб бериш ҳажмини ошириш ва Каспий денгизидаги портлар салоҳиятини кенгайтиришдан манфаатдорликни ошириш долзарблигини ҳисобга олиб, биринчи марта денгиз портларининг импорт-экспорт операциялари бизнес-жараёнларини босқичма-босқич ҳужжатлаштириш амалга оширилди.

Қозоғистон савдо портали «Ready4Тrade-Марказий Осиё» лойиҳасининг таркибий қисмларидан биридир. Худди шундай порталлар аллақачон дунёнинг 30 та давлатида жорий қилинган. Марказий Осиёда Тожикистон ва Қирғизистонда шундай лойиҳалар мавжуд. Савдо порталларини ишга туширишни режалаштирган кейинги давлатлар Ўзбекистон ва Туркманистон бўлади.

Сўнгги хабарлар