Қозоғистонда «сариқ» зонадаги ҳудудлар сони ортиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

2021 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари «қизил» зонада.

«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Қизилўрда ва Павлодар вилоятлари.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Сўнгги хабарлар