Қозоғистонда Саноатлаштириш харитаси доирасида 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилда Саноатлаштириш харитаси доирасида 10 мингдан ортиқ янги доимий иш ўринлари яратилади, деб хабар беради Kazinform.

2022 йилда Қозоғистон ҳудудларида умумий қиймати 1,4 триллион тенге бўлган 90 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш қувватларида 10,8 минг доимий иш ўрни яратилади.

Қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган:

- озиқ-овқат саноати - 20 та лойиҳа;

- қурилиш саноати - 13 та лойиҳа;

- кимё саноати - 7 та лойиҳа;

- металлургия - 11 та лойиҳа;

- нефтни қайта ишлаш - 5 та лойиҳа;

- фармацевтика - 5 та лойиҳа;

- машинасозлик - 15 та лойиҳа;

- енгил саноат - 7 та лойиҳа;

- ёғочга ишлов бериш - 4 та лойиҳа;

- бошқа йўналишлар - 3 та лойиҳа.

Лойиҳаларнинг асосий қисми Ақмола вилояти, Қостанай вилояти, Жамбил вилояти, шунингдек, Чимкент ва Нур-Султан шаҳарларида ишга туширилади.

Сўнгги хабарлар