Қозоғистонда саноат мутахассислари ва топ-менежерлар талабаларнинг диплом ишларига раҳбарлик қилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Олий таълим соҳасидаги ўзгаришлар натижасида талабаларнинг диплом ишларини бошқариш учун соҳа мутахассислари ва топ-менежерлар юборилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

«Вазирликда янги ўқув йили бошланишига тайёргарлик кўрилмоқда. Биринчидан, олий таълим муассасаларининг академик эркинлигини янада кенгайтиришга қаратилган олий таълимнинг давлат мажбурий стандартига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, олий таълим муассасалари учун кадрлар тайёрлаш йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, умумтаълим фанлари циклининг бир қатор фанлари мазмунига мустақил ўзгартиришлар киритиш имкониятини белгилайди. Эндиликда олий ўқув муассасалари таълим мазмунини ўзлари шакллантириш ва йўналтириш имкониятига эга. Базавий ва репрезентатив фанлар блоклари кредитлари сонини қатъий тартибга солиш олиб ташланди. Бу ҳам бўлса Академик эркинликнинг бир кўринишидир, – дейди Саясат Нурбек.

Шунингдек, у ҳақиқий ишлаб чиқаришда муваффақиятга эришган мутахассислар ўқув жараёнига кўпроқ жалб этилишини таъкидлади.

«ОТМ талабалар ва аспирантларининг диплом ва илмий ишларига раҳбарлик қилиш учун амалиётчи мутахассислар ва топ-менежерларни жалб қилишлари мумкин. Саноат, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган кучли мутахассисларни ўқув жараёнига бевосита жалб қилиш имкониятини яратамиз.

Иккинчидан, таълим дастурлари мазмунини долзарблаштириш. Бугунги кунда олий таълим муассасаларида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган кўникмаларни шакллантиришга қаратилган инновацион таълим дастурлари ишлаб чиқилган. «Янги мутахассислик атласи» ва «Халқ даромади» дастурлари доирасида «Мутахассислигим – келажагим» йўналишида бу борадаги ишларни тизимли равишда жорий этмоқдамиз, – деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар