Қозоғистонда саноат гранти жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда саноат гранти жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон парламенти Сенатининг ялпи мажлисида индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Йиғилишда вазир «Саноат сиёсати» ва унга илова қилинган қонун лойиҳаси ҳақида маъруза қилиб, ишлаб чиқариш жараёнидаги энг сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашди.

«Биринчидан, рағбатлантиришнинг янги воситаси – саноат гранти жорий этилмоқда. У биргаликда молиялаштириш асосида ишлаб чиқаришни технологик модернизация қилишга ўтказилади. Иккинчидан, давлат томонидан барча имтиёзлар ўрта ва юқори даражадаги ишлаб чиқарувчиларга берилади. Методика асосида маҳсулотларнинг тегишли рўйхати тасдиқланади. Шу тариқа қайта ишлашни чуқурлаштиришга эътибор қаратилади», - деди у.

Унга кўра, учинчидан, ушбу чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш учун қарши мажбуриятлар жорий этилади. Улар тадбиркорлик фаолиятининг тури ва кўлами билан белгиланади. Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда корхона бюджет маблағларини уларнинг бажарилиши даражасига қараб қайтариши шарт. Тўртинчидан, рақобатбардошликни ошириш бўйича келишув жорий этилади. Бу аралаш рағбатлантириш пакетини олиш имконини беради. Бешинчидан, Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 3 фоизли имтиёзли кредит ажратилади. Инвестицион лойиҳалар учун бозор кредитлаш ставкаси 6% ва ундан юқори.

«Олтинчидан – рақамли трансформация. Германиядаги Фраунхофер институти билан биргаликда биз асосий корхоналарни таҳлил қилдик. Биз уларнинг ҳар бирининг рақамли трансформация босқичини баҳоладик. Корхоналарнинг рақамли трансформациясини амалга ошириш учун ходимларнинг малакасини ошириш ва хорижлик мутахассисларни жалб қилиш, бошқарувнинг янги усулларини жорий этиш механизмлари мавжуд. Еттинчидан, таклиф этилаётган давлат имтиёзлари рўйхати йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишни тақозо этади. Шу боис барча рағбатлантириш чоралари «Электрон ҳукумат» веб-портали ва «ягона ойна» орқали амалга оширилмоқда. Вазирлик эса рағбатлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи давлат органи бўлади», - деди Бейбит Атамқулов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар