+7 (701) 759 90 19
1
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонда санитария-гигиена узеллари бор ёнилғи қуйиш шаҳобчалари қурилади

2 Июнь 14:06
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда санитария-гигиена узеллари бор ёнилғи қуйиш шаҳобчалари қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда 9,5 минг км узунликдаги республика ва маҳаллий йўллар таъмирланди. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, йил охирига қадар 2,6 минг км янги йўллар очилади. Бир ярим км узунликдаги йўлда капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.

«Бугунги кунда йўл бўйида хизмат кўрсатадиган 1815 та объект мавжуд бўлиб, улардан 894 таси ёки 49 фоизи Давлат стандарти талабларига жавоб беради. Вазирлик, вилоят ҳокимиятлари билан биргаликда, ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида йўл бўйида миллий стандартларга жавоб берадиган хизмат кўрсатиш объектлари сонини кўпайтириш устида иш олиб бормоқда», - деди у.

Спикернинг таъкидлашича, «Қазавтожол» 23 та ёқилғи қуйиш станцияларини санитария-гигиена узеллари билан таъминлайди, шунингдек, 70 га яқин санитария-техник узеллари ўрнатишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, йўл бўйидаги хизмат кўрсатиш воситаларининг 58 фоизи миллий стандарт талабларига жавоб беради.

«Нурли йўл» 2020-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг муҳим вазифаси - бу маҳаллий автомобиль йўллари сифатини яхшилашдир. Маҳаллий тармоқнинг умумий узунлиги 70,9 минг км. Бу йил 4000 км йўл таъмирланади, бунга 30 минг киши жалб қилинади ва йил охирига келиб маҳаллий йўлларнинг 75% яхши ва қониқарли ҳолатда бўлади», - деди Б.Атамқулов.

Унга кўра, 2025 йилга келиб, 27 минг км маҳаллий йўллар таъмирланади. Бу вилоят ва туман аҳамиятига эга автомобиль йўлларининг 95 фоизини яхши ва қониқарли ҳолатда бўлишига имкон беради.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив