Қозоғистонда санъат йўналишидаги ОТМлар ўқитувчиларининг маошлари оширилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Олий таълим муассасаларида маданият ва санъат йўналишидаги профессор-ўқитувчиларнинг маоши ошди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазирлиги Маданият қўмитаси раиси Роза Карибжанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Маданият ва спорт ишлари вазирлигига қарашли 10 та таълим муассасаси мавжуд. Улар орасида миллий мақомга эга тўртта олий таълим муассасаси ҳам бор. Бундан ташқари, яна тўртта коллеж ва иккита республика мактаб-интернати ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу 10 та таълим муассасасида 10 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 5 мингдан ортиғи олий таълим муассасаси талабаси бўлди», — деди Р. Карибжанова Марказий коммуникациялар хизматида.

Унга кўра, янги ўқув йилида вазирлик тасарруфидаги таълим ташкилотларига давлат таълим буюртмасини амалга ошириш учун жами 2365 та таълим гранти ажратилди. Улар орасида бакалавриат учун 890 та, магистратура учун 152 та, докторантурада 23 та грант мавжуд. Шунингдек, олий таълим муассасалари коллежларига 200 та, умумтаълим коллежларига эса 300 та грант ажратилди. Жорий йилда очилган Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университетининг бакалавриат йўналишига 800 ўрин ажратилган.

Қўмита раҳбари 2014 йилда мазкур таълим муассасалари Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги назоратига олинганини эслатиб ўтди.

– Давлатимиз томонидан маданият соҳасини ривожлантириш, жумладан, соҳа ходимлари учун қулай шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат томонидан кўрсатилаётган кўмак доирасида профессор-ўқитувчиларнинг маошлари оширилди. Шу нуқтаи назардан, 13 йилдан 16 йилгача иш стажига эга бўлган профессор 267 754 тенге маош олса, 3,5 ошириш коэффициенти қўлланилса, 435 373 тенге олади. Агар шундай иш стажига эга бўлган доцент 243 451 тенге маош олган бўлса, ҳозир у 395 855 тенге олади. Бундан ташқари, ўқитувчининг маоши 210 767 тенгени ташкил этган бўлса, у 342 711 тенгега ошган. Қайд этилган ижобий ўзгаришлар маданият соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилиб, санъат чўққиларида янги марраларни забт этишга замин яратишига тўла ишонамиз», — деди Роза Карибжанова.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар