+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонда саҳнада фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланади

5 Июнь 17:24
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда саҳнада фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтоти Раимқулова фонограммада қўшиқ айтишни тақиқлаш тўғрисидаги ташаббусга изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дарҳақиқат, сўнгги йилларда жамиятимизда маҳаллий эстрада мусиқаси билан боғлиқ кўплаб саволлар туғилмоқда. Энг долзарб муаммолардан бири бу фонограммадан фойдаланишдир. Фонограммани танқид қиладиганлар кўп. Ижтимоий тармоқларда бундай танқидларни жуда кўп кўрмоқдамиз. Шунинг учун, ушбу масалани ҳал қилиш учун Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «Қозоғистон Республикаси маданияти тўғрисида«ги қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиб, уни парламентга тақдим этди«, -деди Ақтоти Раимқулова.

Вазирнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг ҳукумат версиясида «фонограммадан фойдаланиш тартиби тўғрисида«ги (телевизия ва радиодан ташқари ҳамма жойда огоҳлантиришсиз ундан фойдаланишни тақиқлаш) қоида ҳам мавжуд.

»Ҳар бир қонун лойиҳаси тегишли давлат идоралари ва «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси томонидан маъқулланиши лозим бўлади. Биз қонун лойиҳаси орқали фонограммадан фойдаланишни қатъий тартибга солиб, ундан фойдаланиладиган бўлса, олдиндан тингловчиларни хабардор қилиш тартибини таклиф этмоқдамиз. Биз истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишимиз керак. Тингловчиларни олдиндан хабардор қилиш керак. Одамлар жонли қўшиқ ёки фонограммани тинглашни ўз хоҳиши билан ҳал қилиши лозим«, - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив