Қозоғистонда сўнгги қўнғироқ ва аттестатлар тақдимоти бу йил офлайн режимда ўтказилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Қаринованинг маълум қилишича, ҳозирда вазирлик мактабларда битирув кечаларини ўтказиш бўйича тавсиялар тайёрламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўқув йили якунида анъанавий тарзда иккита тадбир – 25 май куни сўнгги қўнғироқ ва 11 синф якуний аттестатцияси якунида – умумий ўрта таълим тўғрисидаги гувоҳномаларни тантанали топшириш ўтказилади. Улар, барча ўтган йилларда бўлгани каби, тўғри ва белгиланган саналарда бўлиб ўтади. Бу йилги сўнгги қўнғироқ 25 май куни бўлади. Ҳар бир мактаб бу фаолиятни мустақил равишда олиб боради. Аттестатларни тантанали топшириш - бу болаларнинг ҳаётидаги биринчи жиддий ҳужжатни олиши, шунинг учун тантанали қисмга таълим ташкилоти масъулдир ва бу тадбир бўлиб ўтади», - деди Ш.Қаринова журналистлар берган саволларига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, вазирлик мактаб ўқувчилари учун битирув кечаларини ўтказиш бўйича тавсиялар тайёрламоқда. Битирув маросими офлайн режимда ўтказилади.

«Ўқув йили тугашига бир ярим ойча вақт бор. Биз ҳамкасбларимиз ва ОАВ хабардор бўлиши учун ушбу тавсияларни тайёрлаб, эълон қиламиз. Бу янги тадбир эмас, балки ҳар йили ўтказиладиган тадбир. Шунчаки, ўтган йилларда чекловлар бўлган. Шу сабабли, тадбирларни офлайн режимда ўтказишнинг имкони бўлмади ва бу йил аттестатларнинг тантанали тақдимоти албатта таълим ташкилотлари деворлари ичида бўлиб ўтади. Бошқа тавсияларни ҳам шакллантирамиз ва албатта эълон қиламиз», - дея тушунтирди Ш.Қаринова.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар