Валюталар курси:
    usd/kzt 424.84 eur/kzt 453.6

    rub/kzt 7.3 cny/kzt 63.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда сўнгги 30 йилдаги энг иссиқ декабр ойи 2021 йилда  қайд этилди

25 Январь 14:32

NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йил декабр ойи мамлакатда иссиқ бўлди, мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида баҳорги ҳаво ҳарорати сақланиб қолди. Бунга Эрон ва Марказий Осиёдан тез-тез кщчиб келаётган илиқ ҳаво массалари сабаб бўлди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Об-ҳавонинг ўзгарувчан табиати жанубий ва шимоли-ғарбий циклонлар билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмларининг такрорий ўтиши билан ер усти қатламида кузатилди. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ойнинг иккинчи ярмида қор ёғиб, бўрон бўлди, кучли ёғингарчилик кузатилди.

Мамлакатнинг жанубий қисмида ёмғир ва қор ёғди. Биринчи ўн кунлик якунида жануби-шарқий ва шарқий вилоятларнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 18 мм гача кучли ёғингарчилик кузатилди. Ойнинг ўрталарида Туркистон вилоятида 25 мм ёғингарчилик, шунингдек, туман ва яхвонлик қайд этилди.

Қозоғистоннинг бутун ҳудудида ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-6 даража юқори бўлди, фақат шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларда иқлим нормасига тўғри келди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар