Қозоғистонда рубл ҳаддан ташқари кўпайгани йўқ - Молия вазири

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Ерулан Жамаубаев Россия рублининг мамлакатдаги муомаласи ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Билишимча, менда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, ортиқча миқдорда рубл қайд этилмаган. Агар Миллий банк қандайдир хавф-хатарни сезса ёки ушбу суммани Россияга бир марталик бериш ёки бошқа чоралар кўришни режалаштирса, биз Миллий банк билан муҳокама қиламиз. Бу масала Миллий банкнинг юрисдиксиясида. Чора кўришнинг аниқ чегараси йўқ», - деди Ерулан Жамаубаев.

Молия вазири ўз жавобида валютани тартибга солиш масалалари Миллий банк ваколатига киришини айтди.

Куни кеча Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов тенге ва рубл ўртасида тўғридан-тўғри курс шаклланиши ҳақида ўз фикрини билдирган эди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар