Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 275 минг тенгедан ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг март ойида Қозоғистонда ҳар бир ходимнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 275 438 минг тенгега етди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бюро маълумотларига кўра, 2022 йил феврал ойида аҳоли жон бошига номинал даромадлари ўртача 143 246 ни ташкил қилди (бу дастлабки маълумот). Бу 2021 йил февралига нисбатан 17,3 фоизга кўпдир. Ушбу давр мобайнида реал даромадлар 7,9 фоизга ошди.

2022 йил март ойида ишсизлар сони 457,4 минг кишини ташкил қилди. Ишсизлик даражаси ишчи кучининг 4,9% ни ташкил қилади. 2022 йил март ойи якунига кўра, бандлик органлари томонидан ишсиз сифатида рўйхатга олинганлар сони 175 минг кишига етди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар