Қозоғистонда россиялик сайёҳлар сони 7 баробар ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон жорий йилда маҳаллий сайёҳлар сони 6 миллион кишидан ошишини кутмоқда. Бу ҳақда Kazinform мухбири сўровига жавобан «Kazakh Tourism» АЖ миллий компанияси бошқарувчи директори Даниель Сержанули маълум қилди.

«Мамлакатда сайёҳлик мавсуми энди бошланмоқда. Бу йил 6 миллиондан ортиқ қозоғистонлик сайёҳлар мамлакат бўйлаб саёҳатлар уюштириши кутилмоқда. Бу рақамлар бундан да ортиб кетиши мумкин. Биз кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишни, сайёҳлар учун зарур шарт-шароитларни яратмоқчимиз. Хусусан, тизимли, уюшган туризмни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, чет эллик сайёҳларнинг хоҳиш-истаклари ҳам инобатга олиниши керак. Мамлакатга Россия ва МДҲ давлатларидан кўп меҳмон келади», - деди Даниель Сержанули.

Унинг сўзларига кўра, ички туризмни ривожлантиришда Қозоғистон араб мамлакатлари тажрибасига таянади.

«Бугунги кунда ўтган йилга нисбатан Россиядан келаётган сайёҳлар сони 7 баробар ошди. Айни кунларда Омск, Новосибирск, Екатеринбург, Санкт-Петербург ва Москвада Қозоғистон туризми тақдимотлари бўлиб ўтаётгани сабабли бу кўрсаткич янада ортиши мумкин. Ҳозирданоқ қўшни давлатдан одамлар шоппинг-турга келишяпти», — дея қўшимча қилди спикер.

Муаллиф: Арайлим Муратова

Сўнгги хабарлар