Қозоғистонда Россия рақамларига эга автомобиллар 102 минг тенгега рўйхатдан ўтказилмоқда - Фейк

Фото: None
ОRAL. Кazinform - Ижтимоий тармоқда Ғарбий Қозоғистон вилоятида ихтисослаштирилган АХКМда Россия давлат рақамларига эга автомобилларни 102 минг тенгедан рўйхатдан ўтказаётгани ҳақида хабар берилди. Маҳаллий ҳокимият бу маълумот ёлғон эканини таъкидламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг Ғарбий Қозоғистон вилояти бўлими матбуот хизмати хабарига кўра, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Суратдаги давлат рақами 2022 йил 13 январда берилган, бироқ автомобилнинг ўзи биринчи марта 2002 йилда рўйхатдан ўтказилган.

«Россия давлат рақамига эга автомобилни қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайта ишлаш ва бошқа божхона тўловлари бундан мустасно, автомобил ишлаб чиқарилган йилига қараб 0,2 дан 500 БҲМ гача тўлаш керак. Шу боис фуқаролардан ҳайдовчилар ўртасида ёлғон маълумотлар тарқатмасликлари сўралади», — дейилади идора хабарида.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар